Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини 14 декабрь куни ўтказади

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини 14 декабрь куни ўтказади

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз, Шоҳжаҳон Эргашев 14 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Россиянинг Краснодар шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида 26 ёшли боксчимиз угандалик тажрибали боксчи Бадру Лусамбияга қарши рингга кутарилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирга қадар проф боксда 14 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. У 13 жангида рақибларини нокаутга учратган.

36 ёшли Бадру Лусамбиянинг ҳисобида эса 32 жанг бор. У 26 та жангда ғалабага эришган, тўрт марта эса дуранг натижа қайд этган. Икки баҳсда эса мағлубиятга учраган. Бадру 24 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!