Шофиркон туғруқхонасида жанжал: аслида нима бўлган?

Шофиркон туғруқхонасида жанжал: аслида нима бўлган?

Ижтимоий тармоқларда Шофиркон туманида жойлашган туғруқ комплексида содир бўлган ҳолат юзасидан видео тарқалди.

Видеода ёши кекса фуқаронинг шифокорларни порахўрликка айблаб, эшик ойнасини синдиргани ва бир аёлнинг ерда йиқилиб ётгани ҳолати акс этган. Унда фуқаро, яъни туғилган чақалоқнинг бобосининг айтишича, туғруқ комплексидан болани олиб чиқиш учун шифокорлардан бири ундан пул беришини талаб қилган. Улар сўралган пулни беришмаса, она ва болани уйига рухсат бермасликларини билдиришган. Шундан сўнг фуқаро тиббиёт ходимлари билан тортишувга борган.

Видеохабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 октябрь куни Шофиркон тумани, Жўйрабод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёлда туман Марказий шифохонаси Туғруқ бўлимида физиологик туғруқ қайд этилган. Орадан уч кун ўтгач, 9 октябрь куни аёлнинг қайнотаси келинини уйига олиб кетишини сўраган. Бироқ, тиббиёт ходимлари томонидан келиннинг ҳолатидан келиб чиқиб, уни 10 октябрь санасида уйига кетишга рухсат берилиши маълум қилишган. Шунга қарамасдан, қайнота томонидан кескин норозилик билдирилган. Жаҳлга минган фуқаро шифокорларнинг суюнчи пули талаб қилишганини ва улар сўраган пулни бера олишмагани учун уйига рухсат беришмаётганини айтган.

Ҳолат ички ишлар идоралари томонидан кузатув камералари орқали ўрганилган. Унда ерда ётган аёл, яъни фуқаронинг хотини у эшик ойнасини жаҳл устида қасддан синдираётган вақтда қўлининг зарб билан тегиб кетиши оқибатида аёлнинг ерга йиқилиб кетгани кўринган.

Мавзу юзасидан муҳокамалар кучайган, Туғруқхонада жанжал кўтарган фуқаронинг кейинги видеоси тарқалган. Унда ўзини К.Н. деб таништирган фуқаро бўлган ҳолатни сўзлаб бераётганда: «Мени шифокорлар ўз қабулига чақиришди ва келиним туққани учун хайрия қилишимни сўрашди. Мен «сизларга давлат ойлик бермайдими» деб сўраганимда: «колодецларни чиқиндидан тозалаш учун хайрия қилинг» дейишди. Мен эса нархини сўраганимда «Ҳимматингиз» дейишди. Мен эса рози бўлиб, чўнтагимдан йигирма беш минг сўм пул чиқариб бердим. «Бу пулингизни бориб лўлиларга беринг» деб пастга уришди. Мен ҳозир ёнимда пулим йўқлигини, ўғлим келса, ўзи ҳал қилишини айтдим. Ўғлим 10 йилда ўғил фарзанд кўрганди, 4 нафари нобуд бўлганди. Вазиятни тушунтиришимниям инобатга олишмади. «Жарима» сифатида келинимга рухсат беришмаслигини айтди»,-деган фуқаро.

Фуқаро Н.К.нинг сўзига кўра, йиқилган хотинига эътибор бермай, тиббий ёрдам кўрсатишмагани учун жаҳл устида эшик ойнасини синдириб, бақир-чақир қилган. Шунингдек, фуқаро уни тиббиёт ходимларининг ножоиз сўзлар билан ҳақорат қилишгани, ҳатто, пичоқни қўлга олиб, К.Н.ни ўлдиришга таҳдид қилгани тўғрисида гапирган.

Кўп ўтмай, Шофиркон туманидаги гуруҳлардан бирида тиббиёт ходимларининг бир неча кун илгари туққан ва бемор ҳолатда бўлган аёл билан тортишишгани, аёлнинг қон йўқотаётган ҳолатда ўрнидан туриб, йиғлаб, номаълум муаммога дуч келгани видеоси тарқалган.

«Кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган ҳолат текширилмоқда. Аниқлик киритилганидан сўнг жавобгарлик масаласи ҳал этилади. Айни дамда фукаро томонидан келтирилган важ, яъни тиббиёт ходимларининг «коррупция ҳолатлари қайд этилган» деган жумла ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинган ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Яна шу ўринда айтиш керакки, пул сўраса, касалхонанинг эшикларини синдириб ташлаш керак, дегани эмас. Белгиланган тартибда органга мурожаат қилиши керак эди. Бу ерда ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик масаласи йўқ эмас. Тафсилотлар тўлиқ ўрганилгач, ҳар иккала ҳолатга ҳам ҳуқуқий баҳо берилади»,-деди Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.

Ўзини таништиришни истамаган шофирконлик фуқаронинг айтишича, бундан 3 йилча илгари унинг ушбу Туғруқ комплексида фарзандини дунёга келтирган турмуш ўртоғига ҳам худди шундай қўпол муносабатда бўлишган. «Ушбу Туғруқ комплексида одамларни ҳаддидан ошишига мажбур қиладиган ҳолатлар кўп. Юқори турувчи органлар ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиддий ва синчков ўрганилса, жуда кўп салбий ҳолатларга гувоҳ бўлишади»,-дейди фуқаро.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қозоғистон Россия, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Қозоғистон иқтисодий фаровонлик бўйича 50 та давлат қаторига кўтарилди.

MMA. Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов ўзининг ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Рустам Ашурматовнинг «Рубин»даги маоши маълум бўлди

Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг «Рубин» клубидаги маоши маълум бўлди.

Украина душман учун «Жаҳаннам» тайёрлади

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Борис Патон номидаги миллий мукофотни топшириш чоғида маълум қилди.

«Ан-Наср» футболчиларига автомобил совға қилди. Роналду ва Манега BMW XM топширилди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз футболчиларига қимматбаҳо совға тайёрлади.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

Украина бешта шаҳарни йўқотиш хавфи остида

Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати, ҳарбий хизматчи Егор Фирсов маълум қилди.

16 декабрь куни яна изғирин совуқ қайтади

Ўзгидромет ўзининг 14-16 декабрь кунлари учун эълон қилган прогнозларида бу хақида маълум қилди.

Роналду: «Орзу ҳақиқатга айланди»

Криштиану Роналду Португалия 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида гапирди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Россия ўз ишини бошлади

Россия армияси Украинадаги нишонларга яна камикадзе дронларини учиришни бошлади.

Роналдунинг нархи рекорд даражада пастлади

«Transfermarkt» портали саҳифаларида «Ан-Наср»нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи янгиланди.

Россия Украинага катта ҳужум бошлади

13 декабрь куни эрталаб Россия Украина ҳудудига 93 та ракета ва 200 га яқин дрон учирди.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Россиянинг катта ютуқлари

Россия ўтган ойда катта ютуқларга эришганини даъво қилмоқда.

Самарқандда 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Хоразмдаги кийим-кечак дўконларида ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Исроиллик раввин: “Ғазода ҳаммани, ҳатто чақалоқларни ҳам ўлдиринг”

Исроил ишғоли остидаги Яффа шаҳридаги Шират Моше Ҳесдер ешива раҳбари Элияҳу Малининг Ғазо аҳолиси, жумладан, болалар ва чақалоқларни йўқ қилишга оид чақирувлари жиддий эътирозларга сабаб бўлди. У ўз нутқида “яҳудийча” уруш тамойилларини мисол қилиб келтирган.

Украинага кенг кўламли ҳужум: 300 га яқин ракета ва дронлар

Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.

Кремль Трампнинг Украинанинг Россияга берган зарбаларини танқид қилганини олқишлайди

«Биз ўт очишни тўхтатмоқчи эмасмиз, биз шартлар бажарилиб, барча мақсадларимизга эришгандан сўнг тинчлик бўлишини истаймиз», — деди Песков.

Россия Европа Иттифоқи санкциялар туфайли қанча зарар кўрганини эълон қилди

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.

АҚШ Украинага шошилинч ёрдамни эълон қилди

Жо Байден «биз ушбу маъмуриятни охиригача қўшимча пакетлар билан таъминлашни давом эттирамиз,» деб айтган.

Сергелидаги MaxWay биносида ёнғин чиқди

Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.

Калифорниядаги йирик ёнғин туфайли 12 минг киши эвакуация қилинди

Лос-Анжелес округи ёнғин департаменти маълумотларига кўра, “Франклин” ёнғини бир кечада 39 фоизга ўсган

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

«Ҳайят Таҳрир аш-Шам» ҳаракати бошчилигидаги исёнчилар яшин тезлигида Сурияни қўлга киритиб, Асадлар оиласининг 54 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйди. Мамлакатни ташлаб қочган президент Башар Асад ва унинг оиласига Россия бошпана берди.

Ўзбекистонлик боксчи рақибини тишлагани учун олтин медалдан маҳрум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабаб Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди. Олтин медал эса Аблайхон Жусуповга берилди.

Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлган

Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.

Тишларни учинчи марта ҳам ўстириш мумкин — япон олимлари

«Одамларнинг тишини учинчи марта ўстириб беришга қодир яширин тиш томирлари борлиги айтилаётгани ҳам инқилобий, ҳам баҳсли масала», — деди Гонконг университети эндодонтия клиник профессори Чэнфэй Чжан.

Медведев Трампни мақтаяпти

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз сиёсий рақибларини "йиқита олган" иқтидорли шахс таассуротини қолдирмоқда.

Украинани Европа Иттифоқига олиб киришни тўхтатиб бўлмайдими?

Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.

Россия бу талабларни қабул қилмаслигини айтмоқда

Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.

Нацистлар Нусейрат лагеридаги Ал-Луҳлар оиласининг уйини портлатиб, 15 кишини ўлдирди

Уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.

Путин ва Орбан телефонда нимани гаплашгани маълум қилинди

Венгрия раҳбари Трамп ва Путиннинг Европа Иттифоқидаги энг яқин сиёсий ҳамкори ҳисобланади.

Михаил Шатский ўлдирилган бўлиши мумкин

Бу ҳақда журналист Александр Невзоров хабар берди, у ўз саҳифаларида ўлдирилган шахснинг суратларини чоп этган.

Исроилнинг қўли журналистлар қони билан беланган

"Чегара билмас мухбирлар"га кўра, Исроил ҳарбий кучлари 2024 йилда касбий фаолияти туфайли ўлдирилган 54 журналистнинг учдан бирига жавобгар.

Футбол: 2030 ва 2034 йилларда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар аниқланди

Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.