КХДР Россияни ўқ-дори ва аскарлар билан таъминлаши эвазига йилига 700 минг тонна гуруч ва космик технологиялар олади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Россиядаги собиқ элчисига асосланиб Korea Herald хабар берди.
Нашрга кўра, собиқ элчи Ви Сон Лак бу маълумотларни Жанубий Корея разведкасидан олган. Таъкидланишича, илгари Москва Пхенянга йилига 50 мингдан 100 минг тоннагача гуруч етказиб берган бўлса, энди йиллик таъминот 600-700 минг тоннагача оширилади.
Аммо элчининг фикрича, энг муҳими, Корея яриморолида уруш бошланса Москва ёрдамга келиши борасидаги келишувдир.
«Шимолий Корея Россия томонида урушиб келгани энди ҳаммага маълум. Қачондир Корея яриморолида уруш бошланса, Россия мададга келишига Шимолий Кореянинг ишончи комил», — деди элчи.
Украина ва Ғарб манбаларига кўра, КХДР Россияга 10 мингга яқин ҳарбий хизматчисини жўнатган, улар тез орада Россия-Украина урушига ташланиши мумкин. Буни ҳатто Владимир Путин ҳам инкор этмаяпти.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.