Шифокор яна бир пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди!

Шифокор яна бир пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди!

Россиялик невролог Вера Пшеничникова яна бир пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Шифокорнинг таъкидлашича, инсон танасида магний етишмовчилиги жиддий хавф туғдиради. "Магний танқислиги пандемияга айланиши мумкин, унга қарши курашиш керак", деди шифокор.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳеч бир инсон организмида магний етарли эканлигига кафолат бера олмайди. Шу боис Пшеничникова вақти-вақти билан магнийга бой овқатларни истеъмол қилишни маслаҳат берди.

Шу билан бирга, шифокор магнийнинг кўплиги организмга зарар етказмаслигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!