Шайхонтоҳур туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Шайхонтоҳур туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини  сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Д.О. ва Д.Й. жами 22 дона “Тропикамид” ҳамда “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 100 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, Д.О.нинг хонадонидан 65 дона “Селофен” ва 44 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!