Шайтоннинг хотини борми?

Шайтоннинг хотини борми?

Савол: Баъзи матнларда шайтоннинг болалари бор деб ўқиб қоламан ёки эшитаман, агар шайтоннинг боласи бўлса, демак хотини ҳам бор деган фикр келади. Агар хотини бор бўлса, унинг исми нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг 50-оятида шундай деган: “Эсланг, (Эй, Муҳаммад!) Фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан сажда қилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйин сунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй, Одам болалари, ) Мени қўйиб, уни (иблисни) ва зурриётларини дўст тутасизми?! Улар сизларга душман-ку! У (иблис) золимлар учун (Аллоҳнинг ўрнига) нақадар ёмон «ўринбосардир!»”. Уламолар ушбу оятга кўра Иблиснинг болалари борлигига далилланганлар. Шунингдек, болалар хотиндан туғилгани учун хотини ҳам борлигига далилланганлар. Хотининг исми ҳақида ҳеч қандай маълумот келмаган. Унинг хотинининг исми нима эканини билишда сизга ҳеч қандай фойда йўқ. Қимматли вақтингизни бефойда нарсаларга сарфламанг! Валлоҳу аълам.

Manba: qadriyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!