Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпинни лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпинни лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 14-чақириқ биринчи сессиясида олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида сўнгги йилларда Хитой Си Цзиньпин раҳбарлигида барча соҳа ва тармоқларда мисли кўрилмаган натижаларга эришгани, илмий-технологик, инновацион ва ижтимоий ривожланишда улкан ютуқларни қўлга киритгани алоҳида таъкидланган.

Халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мутлақо янги - ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтаришга ХХР Раисининг қўшган улкан шахсий ҳиссаси қайд этилган.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан давлатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлиги бундан кейин ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида жадал ривожланиб боришига ишонч билдирилган.

Ўзбекистон Президенти Си Цзиньпинга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан зафарлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!