Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲнинг видеоалоқа шаклидаги саммитлари ишида иштирок этади.
14 октябрь куни давлат раҳбари Қозоғистон раислигида ўтказиладиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида кузатувчи мақомида нутқ сўзлайди.
Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари, Арманистон Бош вазири Кенгаш аъзолари ҳисобланади. Йиғилишда кузатувчи сифатида Куба президенти ҳам сўзга чиқиши кутилмоқда.
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида ЕОИИ билан амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб беради.
Ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми мамлакатга ўтган йил декабрь ойида берилганини таъкидлаш жоиз. Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган Қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди.
15 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтади. Унинг ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Беларусь раислигида ўтказиладиган тадбирда ташкилотнинг 30 йиллик фаолиятидаги кўп томонлама ҳамкорлик якунлари, шунингдек, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, миграция, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги шерикликни янада кенгайтириш борасидаги қўшма режалар кўриб чиқилади.
Хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш ҳамда кенг минтақада барқарор тараққиётни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.
Ҳамдўстликда ҳамраислик қилаётган Ўзбекистон президенти МДҲни ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепцияси мақсад ва вазифаларига эришиш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари суради.
Тадбир якунида МДҲ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.