Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Йовановични қабул қилди.
Эксимбанк ҳукуматнинг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, АҚШ компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга суғурта, кафолат ва кредит воситаларини тақдим этади.
Ушбу нуфузли институт билан тайёрланган қўшма дастур асосида энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, АТ ва бошқа устувор йўналишлардаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Эксимбанкнинг мамлакатимиз авиапаркини модернизация қилиш ва “Boeing” самолётларини етказиб беришдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий ҳамкорликни давом эттириш ва узоқ муддатли шериклик режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида имзоланган Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим алмашилди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.