Сергей Шойгу: «Украин режими анчадан буён ваъда қилинган юришни бошлади»

Сергей Шойгу: «Украин режими анчадан буён ваъда қилинган юришни бошлади»

Россия мудофаа вазири «уч кундан буён» ҳужумлар амалга оширилаётганини айтган: 4-июн куни — беш йўналишда, 5-июн куни — етти йўналишда. Шойгу «душман муваффақиятга эриша олмагани» йўқотишларга учраганини қўшимча қилган.

Шойгу тўққиз ой ичида илк бор Россия армияси йўқотишлари ҳақида маълумот берди.Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучларининг ҳужумларини қайтаришда россиялик 71 ҳарбий ҳалок бўлиб, 210 нафари яраланган.

Россия томони ўз йўқотишлари тўғрисида сўнгги марта 2022-йил 21-сентябрида маълумот берганди. Ўша вақтда, РФ мудофаа вазирлигига кўра, Украинага босқин бошидан буён 5937 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани тасдиқланганди. Шунингдек, Россиянинг 15 танки, тўққизта зирҳли машинаси, икки автомобили ва тўққиз қуроли зарбага учраб сафдан чиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!