Сергелидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этган

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада рўй берган кучли портлаш оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган. Бу маълумотни «Газета.uz»га Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати котиби Шамшода Иброҳимова тасдиқлади.
Маълум бўлишича, портлаган омбор яқинидаги кўп қаватли уйда яшаган 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактабнинг 11-синфи ўқувчиси бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).