Сергелида аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган пулларни ўзлаштирган ХУЖМШ аниқланди

Сергелида аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган пулларни ўзлаштирган ХУЖМШ аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Сергели-5 мавзесидаги 6 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “A.B.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлар учун йиғилган 97,7 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!