Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этди. Видеоконференсалоқа форматидаги тадбир Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси томонидан ташкил этилган бўлиб, тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлашда парламент ҳамкорлигининг ўрнига бағишланди.
Шунингдек, форумда турли мамлакатлар парламентлари спикерлари, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида «Бетарафлик дўстлари» гуруҳи Туркманистон ташаббуси билан тузилган БМТга аъзо давлатларнинг норасмий бирлашмаси ҳисобланади.
Тадбирда Бетарафлик дўстлари гуруҳи тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани, айни вақтда парламент аъзолари қонун чиқарувчилар сифатида тинчлик йўли билан ечим топиш, барқарор ривожланиш ва глобал хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнайши таъкидлаб ўтилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида ҳозирги кунда тобора кучайиб бораётган таҳдидлар шароитида ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш зарурати ортиб бораётганини таъкидлади. Ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ҳар томонлама таъминлаш ва мамлакатлар ўртасидаги ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш халқаро миқёсдаги кенг кўламли ҳамкорликнинг асосий вазифаларига айланиб бораётганига эътибор қаратди.
– Биз бугунги учрашувимизни парламентларнинг кўп томонлама форматдаги амалий ҳамкорлигига қўшимча сифатида ҳамда уларнинг мамлакатларимиз барқарорлиги ва фаровонлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлаш борасидаги энг муҳим масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш воситаси сифатида қараймиз, – дея, қайд этди Сенат Раиси.
Иштирокчилар парламентлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириш муҳимлигини қайд этиб, бу кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича мутаносиб қарорлар шакллантириш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига урғу бердилар.
Тадбир сўнгида Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарлари биринчи учрашувининг тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлашда парламент ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган якуний ҳужжати қабул қилинди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Каримова фирибгарлик ва ўзлаштириш айбловлари билан судланган. БМТ унинг ҳуқуқлари, жумладан, эркинлик, адолатли суд ва айбсизлик презумпцияси бузилганини таъкидлаган.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.