Исроил ХАМАС ҳаракатини Қатар томонидан таклиф этилган ўт очишни тўхтатиш режасига ўзгартиришлар киритишга уринганликда айблаб, бу ўзгартиришларни қабул қилиб бўлмаслигини маълум қилди.
Исроил Бош вазири девони тарқатган баёнотда айтилишича, шанбага ўтар кечаси ХАМАС Қатар воситачилари томонидан илгари тақдим этилган келишув лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларини Исроил томонига етказган.
«ХАМАС Қатар таклифига киритмоқчи бўлган ўзгартишлар Исроил учун қабул қилиб бўлмас», — дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Ғазода асирликда сақланаётган шахсларни озод этиш бўйича ҳаракатларни ва билвосита музокараларни давом эттиришни топширган.
Кутилишича, Исроил музокарачилар гуруҳи яқин вақт ичида Қатарга йўл олади ва ўт очишни тўхтатиш ҳамда асирларни алмашиш бўйича навбатдаги музокараларда иштирок этади.
Жума куни кечқурун ХАМАС воситачиларга Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифга ижобий жавобини берган ҳамда келишувни амалга ошириш ва асирларни алмашиш бўйича музокараларга тайёрлигини билдирган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.