Саудияликлар 1 июндан Буюк Британияга визасиз кириши мумкин

Саудияликлар 1 июндан Буюк Британияга визасиз кириши мумкин

Бирлашган Қироллик Саудия Арабистонининг барча фуқаролари кириш визасидан озод қилинишини эълон қилди.

The Saudi Gazette хабарига кўра, Буюк Британиянинг Қиролликдаги элчиси Нил Кромптон Саудия Арабистони фуқаролари «1 июндан бошлаб Буюк Британияда электрон визасиз режим учун ариза топширишлари мумкин бўлади».

«Электрон визадан воз кечиш Буюк Британияга визасиз саёҳат қилиш имконини беради», деб ёзган Кромптон Твиттерда ва кичик тўлов олинишини қўшимча қилган.

Элчининг таъкидлашича, хизмат «виза олиш учун мурожаат қилишдан кўра тезроқ бўлади, чунки саёҳатга чиқишдан олдин биометрик маълумотларни тақдим этиш, виза топшириш марказига ташриф буюриш ёки паспортни топшириш шарт эмас».

«Визаларнинг яхшиланиши фуқароларимиз учун катта хавфсизликни таъминлаб, Форс кўрфази мамлакатларидан ишбилармонлик ва дам олиш учун бу ерга саёҳат қилишни осон ва арзонлаштиради», деган Кромптон.

Саудиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси бу қарорни олқишлаб, бу Саудия фуқароларининг Буюк Британияга ташриф буюришини осонлаштиришини айтган.

«Британия ҳукуматининг Саудия Арабистони фуқароларини виза тартиб-қоидаларидан озод қилиш ва электрон режимни жорий этиш тўғрисидаги қарори барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир», — дея қўшимча қилган элчихона.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Shuhrat
    Инглизлар, бизга нефт беради деб арабларга падход к,илаяпти.
    Узбекистон
    Бизда хам бор нефт газ
    Anvar
    Saudiyaliklar hamma vaqt g‘arb tomon bo‘lgan!
    Obsesion
    Xaromi amerikani öziyakan bu anglyayam ishi tushishdan oldin paxtani qöyarkan