Саудия Арабистонида сешанба куни АҚШ ва Россия делегациялари ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Бу Россия 2022 йил февралда Украинага кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери икки давлатнинг юқори мартабали амалдорлари ўртасидаги илк учрашув бўлади.
Украина урушини тугатиш йўлларини муҳокама қилишдан ташқари, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга музокаралар "асосан Россия-Америка муносабатларининг бутун мажмуасини тиклашга қаратилганлигини" маълум қилди.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Темми Брюс душанба куни айтишича, ушбу музокаралар АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин Россиянинг тинчлик музокараларига қанчалик жиддий муносабатда эканлигини кўриш учун қўйилган қадам бўлди.
"Бу Путин ва Трамп ўртасидаги дастлабки суҳбатнинг давоми бўлиб, биринчи қадам имкони бор-йўқлигини, манфаатлар нималардан иборат эканлигини ва буни бошқариш мумкинми-йўқлигини аниқлаш учун хизмат қилади," - деди Брюс.
У қўшимча қилдики, сешанба куни Украина делегацияси иштирок этмаса-да, ҳақиқий тинчлик музокаралари фақат Украина иштирокида ўтказилади.
АҚШ делегацияси таркибига давлат котиби Марко Рубио, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Волтс ва Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стив Виткофф киради.
Украина музокараларга таклиф этилмаганидан норозилик билдирди, чунки Трампнинг Путинга бир томонлама мурожаат қилиши Европа иттифоқчиларида, уч йилга яқин урушдан сўнг Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаб келган ҳолда, тинчлик музокараларидан четда қолиш хавотирини уйғотди.
Бунга жавобан Франция Украина ва Европа хавфсизлиги бўйича фавқулодда саммит ташкил этди.
Зеленский Украина оммавий ахборот воситаларига айтишича, Киев Ар-Риёддаги музокаралар ҳақида "ҳеч нарса билмаган". У яна қўшимча қилдики, Украина "биз ҳақимиздаги ҳеч қандай нарсани ёки келишувни бизсиз тан олмайди".
Германия Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни АҚШ ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа "барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш йўлини топиш ҳақида" бўлса, "ёмон нарсамас" дея маълум қилди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.
Ушбу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, тиш боғламларининг бузилиши, тишларнинг барвақт тўкилиши ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди.
«Исроил ва бошқалар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак. Қачонки сиз қаерга зарба берсангиз, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим», – деди Оқ уй раҳбари, Нью-Йоркдан Вашингтонга учаётган самолётда журналистлар саволига жавоб берар экан.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у.