Саудия Арабистони Украина бўйича воситачиликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди

Саудия Арабистони Украина бўйича воситачиликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди

Саудия Арабистони расмийлари Украина можаросини ҳал қилиш учун воситачилик ҳаракатларини давом эттиришга тайёр.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд баёнот берди.

БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи чоғида у Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга ошириш кераклигини таъкидлади.

“Биз Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрмиз”, — дея вазирнинг сўзларини келтиради ТАСС.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!