Саудия Арабистони ҳукумати Бензема, Рамос ва Модричга 60 млн долларлик шартнома таклиф қилди

Саудия Арабистони ҳукумати Бензема, Рамос ва Модричга 60 млн долларлик шартнома таклиф қилди

Саудия Арабистонида «Реал»нинг икки футболчиси трансферига қизиқиш билдиришмоқда.

El Mundo хабарига кўра, мамлакат расмийлари ҳужумчи Карим Бензема ва яримҳимоячи Лука Модричга маҳаллий лига клублари билан икки мавсумга 60 млн долларлик шартномалар тузишни таклиф қилишган. Эътиборлиси, ўйинчилар ўзлари истаган жамоани танлашлари мумкин.

Худди шундай таклиф «ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамосга ҳам билдирилган.

Барча алоқалар телефон орқали амалга оширилди, томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.

Саудия Арабистони ҳукумати 2030 йилги жаҳон чемпионатини Миср ва Греция билан биргаликда ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун лигага иложи борича кўпроқ юлдуз футболчиларни жалб қилмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!