Сариосиё воқеаларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган аскар:  "Мен бир жойга кетяпман, узоқ жойга. Қайтмаслигим мумкин…"

A A A
Сариосиё воқеаларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган аскар:  "Мен бир жойга кетяпман, узоқ жойга. Қайтмаслигим мумкин…"

Элини асради шерюрак  ўғлон,

                             Ёвларга кўксини айлабон қалқон,

                             Жасорати бўлди, тилларда достон,

                             Юртига Широқ-у, Фарҳод Хайриддин!

Ўткинчи дунёда яхши ном билан из қолдириш осон эмас. Саноқли инсонларнинг номигина мангуликка муҳрланади, уларга атаб шеъру достонлар битилади. Йиллар ўтса-да, каттаю кичик уларнинг номини эҳтиром ила тилга олади, ҳурмат ила хотирлайди. Айниқса, Ватан тинчлиги учун жон тикканлар ёди ҳамиша эҳтиром ва эъзозга лойиқдир.

Аълочи, спортчи, ғайратли

Фарғона вилояти, Сўх туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабидамиз. Таълим даргоҳи ҳовлисига 2000 йили Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида халқаро террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган катта сержант Хайриддин Холбоевнинг буюсти ўрнатилган. Мактаб ичида эса қаҳрамон йигитга бағишланган ихчамгина музейга дуч келасиз. Унинг катта портрети олдидан Хайриддинга бағишланган хотира шеъри жой олган. Юқоридаги мисра шу шеърдан парча. Ўқувчиларнинг кўплари бу шеърни ёд олган ва қаҳрамон ҳақидаги маълумотларни яхши билади.

Ташрифимиз чоғида ҳам мактаб ёшлар иттифоқи етакчиси Офарида Қосимова бошчилигидаги ўқувчилар Хайриддин Холбоевга бағишланган шеър ва қўшиқлари билан меҳмонларни хушнуд этишди. Зеро, мардлар номи унутилмаслиги эътирофи бу.

– У жуда иқтидорли ўқувчи эди, – дея Хайриддинни ёдга олади устози Аюбжон Ғойибов. – Буюрилган топшириқни ўз вақтида бажарарди. Фанлардан аълочи бўлиш билан бирга, спортда ҳам етакчилардан эди, айниқса, волейболда. Шу сабаб, у иштирок этган туман мусобақаларида мактабимиз ўқувчилари биринчи ўринни эгалларди. Хайриддин ғайратли ва қатъиятли, дўстларига меҳрибон бўлгани учун ўртоқлари доим унинг ортидан эргашарди…

Орзулари  кўксида  кетган  ўғлон

Йигирма йил, Сариосиёдаги ҳарбий ҳаракатларга август ойида йигирма йил бўлади. Демакки, Хайриддиннинг бу дунёни тарк этганига ҳам… У ўшанда 21 ёшда эди. Ўт-олов, ғайратли, орзулари бисёр, куёвлик сарполарини кийишга бир қадам қолган, тўйи бўлиш арафасида турган йигит…

Сўх туманидаги Лембург қишлоғида Шодибек ака Холбоевлар оиласининг ўз ўрни ва ҳурмати бор. Хайриддин шу хонадоннинг тўнғич фарзанди. Оила бошлиғи қурувчи уста. Қишлоқдаги ва ўша ён-атрофдаги кўплаб уйларнинг қад ростлашида Шодибек аканинг улуши катта. Шу боис, оила фарзандлари Хайриддин ва Шамсиддин ҳам устачиликка меҳр қўйган, оталарига ёрдамчи бўлишган. Бироқ Хайриддин ҳарбий соҳа вакили бўлишни болалигидан орзу қилган, жисмонан бақувват бўлишга интилган. Спорт билан шуғулланган, ҳар тонг югуриш машқини бажарган. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган бобоси Кетмас акадан уруш воқеаларини тинглашдан чармас, саволлари адоқсиз бўларди унинг. Шу сабаб, десантчилар ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган йигит, хизматини контракт бўйича махсус операция кучлари батальонида давом эттиришга муваффақ бўлган.

– Хайриддин билан хизматда ҳам, ҳарбийлар шаҳарчасидаги турар жойда ҳам, Сариосиёдаги ҳарбий ҳаракатларда ҳам бирга бўлганмиз, – дейди сафдош дўсти, истеъфодаги сержант Ойбек Ҳамдамов. – У ҳақиқий махсус гуруҳ посбони эди. Мард, ортга чекинмас, ҳар қандай шароитга мослаша оладиган, қўрқмас йигит эди, у. Назарий машғулотларда аълочи, ёзуви жуда чиройли бўлиб, ҳуснихатига ҳар қандай одам тан берарди. «Қиз болаларга ўхшаб чиройли ёзасан», деб ҳазиллашиб гоҳида унинг ғашига тегардим. Машғулотларда улгура олмасам, албатта, менга ёрдам берарди. Амалий машғулотларда ҳам доим олдинги сафда бўлган. Биласиз, Сўх тоғли ҳудуд, тоғда ўсган йигитнинг чапдаст ва эпчил бўлиши, шубҳасиз.

Иккимизнинг ҳам келажак орзуларимиздан бири оила қуриб, фарзандлар кўриш эди. У кўп ўтмай унаштирилди, тўйи бўлиши керак эди, бироқ… Халқаро террорчиларга қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда ёнма-ён турдик. Амалий машғулотларда шартли душман билан жанг қилган махсус гуруҳ посбонлари учун бу ҳақиқий синов майдони эди. Биз бу кунга ҳар томонлама тайёр эдик, лекин сафдошлардан айрилиш…  Хайриддин ҳалок бўлганда ҳам бирга эдим. Мен оғир ярадор бўлдим, у эса…

Ҳа, ҳаётдан эрта кетган дўстни эслаш осон эмас, айниқса, у яқин сафдошинг бўлса. 2000 йилдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган махсус гуруҳ посбонларининг деярли барчаси ҳозир истеъфода. Аммо Хайриддиннинг қайси бир сафдоши билан суҳбатлашмай, у ҳақидаги ўзига хос фикрлар, илиқ хотираларга эга бўлдим. Оиласида бўлганимизда эса бизни ота-онаси, яқинлари билан бирга, маҳаллий ҳокимият вакиллари, қўни-қўшни ва қариндош-уруғлари қарши олди. Ҳар бирининг қаҳрамон йигит ҳақида айтадиган дил сўзи, фикрлари бор. Бундай дамда энг оғири ота-она билан жигарбандини ёдга олиш…

– Хайриддин катта ўғлимиз, ишонган тоғимиз эди. У ҳарбий бўлишга қарор қилганида дадаси иккимиз рози бўлдик, – дея Гулсимбиби опа кўзларида ёш ила ўғлини хотирлайди. – Чунки у бир ишга аҳд қилдими, эришмагунча тинчимасди. Аскарлик бурчидан сўнг, хизматини давом эттирди. Бағримиздан узоқда бўлгани учун уйлантириб қўйишга қарор қилдик. Олдида иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб турадиган яқини бўлса яхши, кўнглимиз хотиржам бўлади деб, ўйладик. Бағримизга охирги марта келганида 2000 йилнинг июль ойи эди. Август ёки сентябрда тўйини ўтказмоқчи эдик. Доим «Тўйимга Хуршид Расуловни олиб келамиз», дерди. Ўн кун ёнимизда бўлди. Дўстларининг бири қўйиб, бири келиб турди. Таътили тугагач, хизматига отланди, хайрлашиб йўлга тушди. Ортидан термулиб турибман. Шунда, беш-ўн қадам юрди-ю орқасига қайтди…

Гулсимбиби опа мужгонларини артар экан, бир муддат жим қолди. Англашимча, кўз олдида беихтиёр ўша онлар гавдаланди. Ўшанда она-бола ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтганди:

– Тинчликми болам, бирор нарсанг ёдингдан кўтарилибдими?

– Йўқ, онажон, ҳаммаси жойида, фақат тўйга тайёргарлик кўрмай туринглар.

–  Нега?

–  Мен бир жойга кетяпман, узоқ жойга. Қайтмаслигим мумкин…

– Бу нима деганинг? Ундай дема болам, бўлажак келинимиз сени қачондан буён кутади, уни ноумид қилма.

– Қайтсам, ўша қиз меники. Агар қайтмасам уни укамга олиб беринглар. Сиз айтгандек, ноумид бўлмасин…

– Хайриддин кетганидан кейин ўйлаб ўйимга етолмадим, – дея хўрсинади Гулсимбиби опа. – Ўғлим нега ундай деди, бирор режаси бўлса менга айтгиси келмадими?! Аммо боламни ўшанда охирги марта кўриб туришим, бағримга тобутда қайтишини асло хаёлимга келтирмагандим…

Руҳи тоза инсонлар бўладиган ишни олдиндан сезади, дейишади кексалар. Хайриддин таътилдан қайтаётганда Сариосиёдаги ҳарбий ҳаракатлар бошланмаган, унда иштирок этиши ҳали номаълум эди. Не бўлганда ҳам сирли дунё, бу.

Оиладаги хона тўридан жой олган мўъжазгина  уй музейига эътибор қаратаман. Унда катта сержант Хайриддин Холбоевга тегишли «Жасорат» медали ва турли мукофотлар, расмлар, ҳарбий либослар ва бошқа бир қатор буюмлар бор. Албатта бу музей ва қаҳрамон йигитнинг ота-онасини зиёрат қилгувчилар ҳам етарли. Бир сўз билан айтганда, йиллар, даврлар ўтар, авлодлар алмашар, лекин юрт тинчлиги, миллат эрки учун ёш умрини ёвга қалқон қилган жўмардлар номи барҳаётдир. Шоирона айтганда:

  Юрт шаънига тиккан йигит жонини,

                                 Чақин умри тутди Ватан шонини,

                                 Жангоҳларда тўкди шаҳид қонини,

                                 Ёвқур кетган келбати Фарҳодларим.

                                 Авлодларда яшар юрак чўғингиз,

                                 Эр тахтида баланд тутар туғингиз,

                                 Ҳумо қуши асли Сизнинг руҳингиз,

                                 Ватан узра сўнмас руҳи шодларим.

 

                                                 Зулфия ЮНУСОВА,

                                                «Ватанпарвар» газетаси мухбири


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистонда сел ва сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

Украина фашистлар “ишини” давом эттирди

Ўтган тунда Украина Севастополь шаҳридаги музейга дрон билан зарба берди.

Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг ярмидан кўпига АҚШ визаси берилмади

Ўзбекистон, Эквадор, Миср, Жазоир, Иордания ва қатор Африка мамлакатлари виза энг кўп рад этиладиган давлатлар қаторидан жой олган.

«Барселона» Бернарду Силванинг баёнотидан ҳайратда

«Манчестер Сити» собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.

Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган. Воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Филиппиндаги зилзила қурбонлари сони 19 нафарга етди

Полиция маълумотларига кўра, офат туфайли камида 134 киши жароҳатланган.

Қаршида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди​​​​​​​

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Доминикан Республикасида бизнес-жет ҳалокатга учраб, портлаб кетди

Gulfstream G200 бизнес-жети Техасга чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.

Андижонда 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.