Режиссёр Санжар Маткаримов хонанда Рухшона билан нега ажрашгани ҳақида пост қолдирди.
«Рухшона билан 7 йил бирга яшадик. Ҳозирда ажрашиш жараёнидамиз. 2021 йилнинг 6 сентябридан бирга яшамаяпмиз. Сабаби, мен собиқ хотинимнинг қинғир ишларидан воқиф бўлдим ва у билан қатъий ажрашишга қарор қилдим. Уни шу заҳоти "Бола тилидан" кўрсатувидан ҳам ҳайдадим. Орадан бир ой вақт ўтиб, кўрсатувимни тиклаш учун янги бошловчи танлаш мақсадида кастинг эълон қилдим. Изланишлардан сўнг актриса Азиза Ёқубова вариантида тўхталдим. Ёрдамчим Нодир Йўлчиевга актрисанинг контактини топишни буюрдим. Топилгач, ўзим телефон қилдим. Аввалига Азиза рад қилди. Мен вазиятни тўлиқ тушунтирганимдан кейин Азиза шахсан Рухшонадан рухсат сўради. Биз бирга ишлашга қарор қилдик», — дейди режиссёр.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.