Майя Санду Молдова ва Руминиянинг бирлашиши тарафдори эканини билдирди.
"Агар референдум бўлиб ўтса Руминия билан бирлашиш учун овоз берган бўлардим", — деди Молдова президенти Британиянинг The Rest is Politics подкастига берган интервьюсида.
"Дунёда нималар бўлаётганига қаранг. Молдова каби кичик давлат учун демократик ва суверен мамлакат сифатида яшаб қолиш, албатта, Россияга қаршилик кўрсатиш тобора қийинлашмоқда", — дея фикр билдирди Майя Санду.
Шу билан бирга, Майя Санду сўнгги пайтларда Молдовада ўтказилган сўровномалар натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг аксарияти Руминия билан бирлашишни қўллаб-қувватламаётганини таъкидлади. У Молдованинг Европа Иттифоқига интеграциясини “янада реал мақсад” деб атади.
Молдовада тахминан 2,4 миллион аҳоли яшайди, улардан қарийб 1,5 миллион нафари Руминия паспортига ҳам эга. Сўнгги йилларда Молдовада Россия томонидан босим кучайгани, хусусан, Москва сентябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига таъсир ўтказишга урингани ҳақида айтилмоқда. Шунга қарамай, сайловларда Мая Санду томонидан асос солинган, Евроиттифоқ билан ҳамкорлик тарафдори бўлган “Ҳаракат ва бирдамлик” (PAS) партияси ғалаба қозонди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.