Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати музейлардаги расмлар сотилаётганига расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Санъат музейи коллекциясига алоқадорлиги айтилаётган санъат буюмлари онлайн сотувга чиқарилган. Бу эса кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Жамоатчилик эса бунга ойдинлик киритишни сўради.
Мазкур ҳолат юзасидан маъсуллар сотувга қўйилган санъат асарларини синчковлик билан кўздан кечирди. Бу ҳақдаги тегишли суриштирув ва тушунтириш ҳисоботлари музей муҳофизлари томонидан ўрганилган.
Маълумотларга кўра, мазкур суратлар музей коллекциясига мансуб эмас ҳамда уларнинг электрон сотувга чиқарилиши билан Санъат музейининг реконструкция ва жорий таъмирлаш учун ёпилиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.
Санъат музейининг барча экспонатлари тўлиқ рақамлаштирилган, давлат музейларидаги электрон идентификация қилинувчи музей ашёлари ва сара тўпламлари сони барқарор ўсишда давом этмоқда.
Евроосиёни велосипедда энг тез кесиб ўтиш бўйича жаҳон рекордини янгилашга уринган франциялик Софиан Сеҳили Владивостокда ҳибсга олинди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Le Monde хабар берди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги “технологик уруш” даврида Хитойнинг Tencent ва Deep Robotics каби компаниялари сунъий интеллект ва робототехника технологиялари билан америкалик рақобатчиларга яқинлашмоқда.
Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Африка CDC) маймунчечак (mpox) вирусини Африка қитъасида соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Ш.А. процессуал тартибда қамоққа олинган, шунингдек ишга алоқадор бўлган хонадонда яшовчи бошқа фуқаролар ҳам терговга жалб қилиниб, бир нафарига нисбатан “Қидирув” эълон қилинган.