Сан-Францискода АТЭС саммитига қарши 80 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди

Сан-Францискода АТЭС саммитига қарши 80 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди

Сан-Францискода Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммитига қарши намойишларда иштирок этган 80 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Сан-Франциско фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш маркази хабар бермоқда.

Уларнинг аниқлик киритишича, бу одамлар Бэй-Бридж кўпригида бўлиб ўтган намойишга алоқадорликда қўлга олинган ва 29 та машина эвакуация қилинган. Ҳибсга олинганлар аллақачон қўйиб юборилган, бироқ яна беш киши ҳибсга олинган ва ҳибсда қолмоқда.

Сан-Франтциско мэри Лондон Бриднинг идораси норозилик намойишлари асосан тинч ўтгани ва АТЭСнинг асосий тадбирларига аралаша олмагани ҳақида хабар берди.

Ўз навбатида, "АТЭС йўқ" (No to APEC Coalition) коалицияси вакили Уилл Уилтшко намойишчилар ўз олдига қўйган бир қатор мақсадларига эришганига ишонч билдирди. Унинг фикрича, намойишчилар ёшлар ҳукуматнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидан норози эканини очиқ айта олди.

Намойишчилар сиёсатни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда нафақат корпорациялар ва уларнинг раҳбарлари манфаатларини ҳисобга олиш кераклиги ҳақида хабар юборишди, дея қўшимча қилди Уилтшко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!