Самарқанддаги “метан заправка”ларнинг иш кунлари белгиланди

Самарқанддаги “метан заправка”ларнинг иш кунлари белгиланди

Аномал совуқ кунларида табиий газ босими пасайгач, юртимиздаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тўхтатилган эди.

Кеча 2 февралдан маҳаллий ҳокимликлар қарори билан мазкур шохобчалар босқичма-босқич иш бошламоқда. “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти Самарқанд вилоят филиали маълумотига кўра, бугунги кунда газ қувурларида босимнинг меъёрга келиши натижасида вилоятдаги 141 та АГТКШлар фаолияти тикланмоқда. 2-20 февраль кунлари учун тасдиқланган жавдалга кўра, шохобчалар бир кун фаолият кўрсатиб, бир кун ёпиқ бўлади. Улар соат 8.00 дан 13.00 га қадар фаолият кўрсатади.

Самарқанддаги “метан заправка”ларнинг иш кунлари белгиланди

Самарқанддаги “метан заправка”ларнинг иш кунлари белгиланди

Самарқанддаги “метан заправка”ларнинг иш кунлари белгиланди

Самарқанддаги “метан заправка”ларнинг иш кунлари белгиланди

Самарқанддаги “метан заправка”ларнинг иш кунлари белгиланди

Шохобчалар фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади ва вақт чекловлари газ қувурларида босимга қараб ўзгартириб турилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!