Самарқанддаги газ портлашида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди

Самарқанддаги газ портлашида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақада вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани, “Мадраса” маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлиги билан нотўғри ўт олдирганидан қисқа муддатли чақнаш келиб чиққан. Оқибатда А.Р, унинг турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А. 50-60 фоиз куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Кўрсатилган муолажаларга қарамай, 26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А.лар РШТЁИМ Самарқанд филиалида, 27 март куни эса А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!