13 февраль куни Самарқандда, “Ипак йўли« халқаро туризм ва маданий мерос университети қошидаги "Art-rezidensiya"да «Кўчиб юрувчи ноёб ҳайвонот олами» номли расмлар кўргазмаси очилди. Кўргазма Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилишига (CМS CОP14) бағишланган.
Тадбирда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода, БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Атроф-муҳит бўйича дастури (УНEП) ижрочи директори Ингер Андерсен, Сувли-ботқоқли ерлар бўйича Рамсар конвенцияси Бош котиби доктор Мусонда Мумба, рассомлар, талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
«Бу кўргазма кўчиб юрувчи ҳайвонлар турлари акс этган суратлардан иборат. Ёш ва иқтидорли рассомлар бир ой давомида турли ҳайвонлар, қушларни маҳорат билан акс эттиришган, — деди Азиз Абдуҳакимов. — Суратдаги ҳар бир жонзот атроф-муҳитни асрашда, биохилма-хилликни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Мақсадимиз келажак авлодда табиатга, ҳайвонларга меҳр-муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларда табиатга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришдир».
Кўргазмада 2024 йил январь ойида Экология вазирлиги, Бадиий академия ва Ўзбекистон Давлат санъат музейи ҳамкорлигида ташкил этилган пленер давомида чизилган 40 нафар ёш рассомнинг 100 га яқин расмлари намойиш қилинди.
»Кўргазмадаги ғайриоддий расмлар мени ҳайратга солди. Уларда Ўзбекистонга алоҳида урғу берилган ҳолда Марказий Осиё минтақасининг гўзаллиги моҳирона акс эттирилган. Эътиборли томони, бу расмларнинг барчаси ўз маҳоратини намойиш этаётган ёш рассомлар томонидан яратилган”, — деди Ингер Андерсен.
Маълумот учун, Ижодий пленердан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб кўчманчи жониворларга меҳр-муҳаббат туйғусини кучайтириш, мамлакатимизнинг ноёб табиий меросини намойиш этиш, ёш авлоднинг экологик маданияти ва онгини юксалтиришдан иборат.
«Кўргазма конференцияга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Суратлар маҳорат билан чизилгани учун кўз олдингизда Ўзбекистондаги кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни жонли гавдалантира олади», — деди Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева.
Кўргазма 29 февралгача маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар учун очиқ бўлади. Якуний натижаларга кўра, энг яхши асарлар республикада хизмат кўрсатган артистлардан иборат ваколатли ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинади ва уларнинг муаллифлари пул мукофотлари билан тақдирланади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.