Самарқандда ҳоким ўринбосарлари тўйда мажлис ўтказди(ми)?!

Самарқандда ҳоким ўринбосарлари тўйда мажлис ўтказди(ми)?!

Самарқанд вилоят ҳоким ўринбосари Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Зебинисо Раҳмонова Олий Мажлиснинг тўй-ҳашамлар борасидаги қарори қонунан кучга киргунга қадар ҳам тўйларни дабдабасиз, ихчам ўтказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб бориш учун Самарқанд шаҳридаги тўйлардан бирига ташриф буюришди. Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги расмий сайтда хабар берилди.

«Ҳоким ўринбосарлари тўйда кузатилган камчилик ва муаммолар билан танишди, улар бўйича хулоса қилди», — дейилади расмий хабарда. Аммо қанақа муаммолар ва камчиликлар эканлиги очиқланмаган.

Ҳоким ўринбосарларикелин-куёвга табрикнома ва китоблар совға қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!