Салливан украиналикларнинг муваффақиятига ишонмоқда

Салливан украиналикларнинг муваффақиятига ишонмоқда

"Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми Киевга Россия назоратидаги стратегик муҳим ҳудудларни қайтариб олишга ёрдам бериши мумкин", — дейди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан CNN телеканалига берган интервьюсида.

Салливан қайси ҳудудларни назарда тутаётганига аниқлик киритмади ва барчаси Украина қарши ҳужумни бошлаганда, ўша ҳудудлардаги воқеаларга боғлиқ бўлишини таъкидлади.

"Аммо биз украиналиклар муваффақият қозонишига ишонамиз", — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!