Саакашвилининг Грузия сиёсатидан кетиши мудофаа стратегиясидир,- Ника Мелия

 Саакашвилининг Грузия сиёсатидан кетиши мудофаа стратегиясидир,- Ника Мелия

Саакашвилининг Грузия сиёсатидан кетиши мудофаа стратегиясидир, деди Бирлашган Миллий Ҳаракат раҳбари Ника Мелия.

Унинг сўзларига кўра, собиқ президент ҳозирги энг йирик мухолифат партиясининг асосчиси бўлса-да, бу партиянинг ҳозирги етакчилари усиз ҳеч нарсани англатмайди, дегани эмас.

Шу билан бирга, Мелия расмийлар Саакашвилини хорижга даволаниш учун ўтказишига шубҳа билдирди.

Кеча Саакашвилининг адвокатлари собиқ президентнинг "жонини сақлаб қолиш " учун сиёсатдан кетишини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!