Конго Демократик Республикасидаги ҳарбий тўқнашувлар натижасида руминиялик Хорациу Потра гуруҳига мансуб кўплаб ёлланма жангчилар тутси этник озчилиги манфаатларини ҳимоя қилувчи "23 март ҳаракати" (M23) номли конголик қўзғолончилар гуруҳи томонидан асирга олинди. Уларни ватанига қайтариш жараёни билан БМТнинг минтақага оид миссияларидан бири орқали воситачилар шуғулланди. Руминия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу жараёнда иштирок этди.
Конгодаги Потра гуруҳига мансуб руминиялик ёлланма жангчилар узоқ вақт "руслар" деб аталган. Оқ танли европалик ҳарбийларни маҳаллий аҳоли Россиянинг Евгений Пригожин томонидан асос солинган ва Африканинг кўплаб давлатларида фаолият юритган "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси аскарлари деб ўйлаган.
1 феврал куни чартер рейси орқали Бухарестга қайтган 288 нафар руминиялик аслида Потра раҳбарлик қилган ёлланма жангчилар гуруҳига мансуб эди. 55 ёшли Хорациу Потра маҳаллий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ташқи кўриниши ва фаолияти билан руминиялик "Пригожин" деб аталган. Руминия хусусий ҳарбий компаниясини бошқаришдан олдин у Африка ва араб давлатларида хорижий легионер, қўриқчи, хавфсизлик хизмати раҳбари ва ҳарбий инструктор сифатида ишлаган.
2024 йилда Руминияда президентлик сайловлари пайтида Потра ўта ўнг сиёсатчи Кэлин Жоржескуга яқин бўлган. Жоржеску биринчи турда ғалаба қозонган. Руминиялик ҳуқуқ-тартибот органларини маълумотларига кўра, Потра Жоржеску билан бирга давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.