Россиялик расмий бу хабарларни рад этди

Россиялик расмий Алексей Рогозин ОАВнинг Москвага ҳужум қилганлар орасида Украина ҳарбий дрони UJ-22 Airborne борлиги ҳақидаги хабарларини рад этди.
"Қанотнинг пастки қисмидаги диагонал нурларга эътибор беринг — булар ҳаво кемасининг конструктив қувват схемасининг элементидир. UJ-22да эса улар йўқ, лекин видеода олинган қурилма, оддий хусусий Cessna самолётини эслатади, улар Россияда юзлаб бор ва хайриятки, ҳеч ким учишни тақиқламайди", — дея таъкидлади Рогозин.
Маълумот ўрнида, Москвага қилинган дронлар ҳужуми ҳақида Украина расмийлари ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).