6 ноябрь куни Донецк яқинида Украина камикадзе-дронларининг ҳужуми натижасида Россия Қуролли кучлари генерал-майори Павел Клименко ҳалок бўлди, деб хабар берди РБК.
Красногоровка назорат пункти ҳудудида дронлари ёрдамида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, жумладан Клименкога ҳужум қилинган. Генерал мина портлаши натижасида жароҳат олган, бош суяги ва сон қисми шикастланган. У Донецкнинг 14-шаҳар касалхонасига, у ердан эса Республика травматология марказига ётқизилган ва шу ерда вафот этган.
Клименко 2014 йилда Оплот баталони асосида яратилган 5-Донецк моторли милтиқ бригадасига қўмондонлик қилди. 2023 йилда бригада Россия армияси таркибига кирди. Бригадага 2018 йилда Донецкдаги кафеда содир бўлган портлашда ҳалок бўлган тан олинмаган ДХРнинг биринчи раҳбари Александр Захарченконинг исми берилган.
ВГТРКнинг июнь ойидаги хабарида айтилишича, ушбу бўлинма Кураховский йўналишида ҳаракат қилган ва Красногоровкада ҳужум операцияларини амалга оширган. «Аргументы и факты» 2023 йилда бригадада «Storm Z» жангчилари, яъни собиқ маҳбуслар жанг қилганини ёзган.
Клименко урушда ҳалок бўлган ва номи тасдиқланган саккизинчи генералдир.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.