"Пахтакор" яна мағлуб бўлди
Ўзбекистон Суперлигаси 25-тури доирасида ўйинида "Пахтакор" Тошкентда ОКМКни қабул қилди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида олмалиқликлар "стандарт"дан ҳисобни очишди. Нодирбек Абдураззоқовнинг киритган голи VAR томонидан 14 дақиқа кўриб чиқилиб, инобатга олинди. Баҳснинг 85-дақиқасида эса Ариҳиро Сентоку ҳисобни иккитага ошириб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа ОКМК 44 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. “Пахтакор” эса 38 очко билан 5-поғонада.
Суперлига. 24-тур
21 ноябрь, пайшанба
“Пахтакор” — ОКМК - 0:2
Голлар: 0:1 — Нодирбек Абдураззоқов, 32, 0:2 — Ариҳиро Сентоку
“Пахтакор”: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 8.Диёр Холматов, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Отабек Жўрақўзиев (22.Умар Адҳамзода, 76), 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 76), 40.Кими Мерк (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 64), 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 99.Улуғбек Ҳошимов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 64).
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов, 60), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов (9.Рубен Санчес, 72), 11.Клейди Даци (18.Азиз Холмуродов, 72), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров, 28.Арихиро Сентоку, 77.Нодирбек Абдураззоқов.