Россиялик дзюдочилар 2023 йилгача халқаро мусобақалардан четлатилди

Россиялик дзюдочилар 2023 йилгача халқаро мусобақалардан четлатилди

Халқаро дзюдо федерацияси Россия ва Беларус спортчиларини 2023 йилнинг январига қадар ташкилот тасарруфидаги халқаро мусобақалардан четлатди.

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.

Шу тариқа россиялик ва беларуслик дзюдочилар Тошкент мезбонлик қиладиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида қатнаша олмайдиган бўлди. Мазкур мусобақа 6 октябрдан 13 октябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия футбол терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичида иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!