Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатларига асосан номувофиқ ва яроқсиз деб топилган товар моддий бойликларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.
Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан 13.03.2026 йил кунига ижро ҳаракатлари тайинланиб, Урганч тумани ҳудудида жойлашган марказий чиқинди майдонида ўтказилган тадбирда Божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси, ИИБ, Урганч шаҳар санитария эпидемиология осойишталик маркази ва Урганч шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида 82 та ижро ишлари юзасидан 88 турдаги 2.340 дона капсула шаклидаги биологик актив қўшимчалар, 8 та уяли телефон апарати, 22 та алкоголь маҳсулотлари, 16 та рация ҳамда унга тегишли бўлган қувватлаш қурилмалари ва қулоқчинлар, 29 та лазерли нур тарқатгич аппарати, 21 та қути таблеткалар, 22 та қути тамаки маҳсулотлари ва ашёвий далил деб эътироф қилинган бошқа турдаги мол-мулклар синдириш ва каробкаларни йиртиб ташлаш йўли билан йўқ қилиниб, ижро ишлари амалда тамомланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.