Франциянинг «ПСЖ» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни мақсад қилган ва «Барселона» вингери Ламин Ямални сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Fichajes нашри.
Манба берган маълумотларга кўра, Париж клуби тахминан 350 млн евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Агар ушбу келишув амалга ошса, бу сумма жаҳон футболи тарихидаги мутлақ рекордга айланиши мумкин. «ПСЖ» раҳбарияти футболчини жамоанинг келажакдаги лойиҳаси учун асосий фигуралардан бири сифатида кўрмоқда.
«Барселона» эса дастлаб футболчини сотиш ниятида эмаслигини ва жамоани айнан унинг атрофида қуришни режалаштираётганини билдирган. Шунга қарамай, расмий таклиф келиб тушган тақдирда, клубнинг молиявий ҳолати воқеалар ривожига таъсир кўрсатиши мумкин.
Футболчининг ҳуқуқлари Каталония клубига тегишли бўлиб, эҳтимолий трансфер бўйича якуний қарор томонларнинг позицияси ва ёзги трансфер ойнасидаги шартнома шартларига боғлиқ бўлади.
Жорий мавсумда Ламин Ямал 40 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.