Жанубий Кореянинг Течжон шаҳридаги автоқисмлар ишлаб чиқариш заводида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти доимий назоратида бўлиб турибди.
Шунингдек, Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхона орқали маҳаллий идоралар билан яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Зарурат юзага келган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг Корея Республикасидаги элчихонасига қуйидаги тезкор алоқа рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин: +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334, uz.embassy.seoul@gmail.com, comuzconsul@naver.com.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.