Куба ҳарбийлари АҚШ томонидан бўлиши мумкин бўлган ҳарбий агрессия эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Карлос Фернандес де Коссио NBC News’га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги халқаро вазиятда бундай хавфни инкор этиш «соддалик» бўлар эди. Шу билан бирга, Гавана ҳарбий сценарий учун аниқ асос кўрмаётганини ва можаро юз бермаслигига умид қилаётганини билдирган.
Баёнотлар Венесуэла даги АҚШ операциясидан кейин муносабатлар кескинлашгани фонида янгради. Унда мамлакат президенти Николас Мадуро қўлга олингани маълум қилинган. Шундан сўнг Вашингтон минтақада қўшимча чоралар кўрилиши мумкинлигини билдирган.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Куба ҳукумати «хавотир олиши керак»лигини айтган. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп январ ойида Кубага нефть етказиб берувчи давлатларга қарши эҳтимолий тарифлар жорий этиш ҳақида фармон имзолаган.
Бу қарор оролдаги энергетик инқирозни кучайтирган: март ойида ёқилғи танқислиги сабаб электр таъминоти бир неча бор узилган.
Куба томони нефть блокадасини АҚШнинг «агрессияси» деб баҳолаб, мамлакат суверенитети сақланиб қолишини таъкидламоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.