Манбага кўра, Бразилия футбол федерациясига яқин шахслар Неймарнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши масаласи анча ноаниқ ҳолатга келиб қолганини билдирмоқда. Бу ҳақда CNN Brazil хабар берди.
Қайд этилишича, федерация раҳбариятида «Сантос» ҳужумчиси узоқ вақт майдондан четда қолгани ва жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар туфайли керакли формани тиклай олишига ишонч йўқ.
Шунингдек, футболчи ва расмийлар ўртасида муносабатлар таранг экани айтилмоқда. Манба маълумотига кўра, Неймарнинг айрим оммавий баёнотлари ва медиа майдондаги чиқишлари федерация ичида салбий қабул қилинмоқда ва норозиликка сабаб бўлмоқда.
Алоҳида равишда «Мирассол»га қарши сўнгги ўйин билан боғлиқ ҳолат ҳам тилга олинган: Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти футболчининг ҳолатини шахсан баҳолаш учун ўйинга келган, бироқ Неймар юкламани назорат қилиш сабаб майдонга тушмаган ва ҳатто стадионда ҳам бўлмаган. Бу ҳолат федерацияда салбий қабул қилинган.
Манбага кўра, айнан шу ҳолат муносабатлар ёмонлашувида ҳал қилувчи омил бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирда федерация ичида Неймарнинг жаҳон чемпионатига бориш эҳтимоли жуда паст, деган фикр устунлик қилмоқда. Шу билан бирга, футболчида вазиятни ўзгартириш учун чекланган миқдорда ўйинлар қолгани таъкидланмоқда, аммо айни пайтда унинг турнирда иштирок этиши анча шубҳали кўринмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
АҚШ ва Исроил Эрон томонида ҳусийларни можарога тортиши мумкин бўлган ҳар қандай провокациялардан қочишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар берди The Wall Street Journal нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.