Россиялик депутат ўзбекистонлик қизалоқни асраб олди (видео)

Россиялик депутат ўзбекистонлик қизалоқни асраб олди (видео)

Россия Давлат Думаси депутати Виталий Милонов НТВдаги “Секрет на миллион” кўрсатувида онаси ташлаб кетган қизалоқни қандай асраб олганини айтиб берди.

Хабарда  айтилишига кўра, унинг онаси Ўзбекистон фуқароси, у Санкт-Петербургдаги ресторанлардан бирида ишлаган. Аёлнинг фарзанди тунги смена вақтида дунёга келган. Аёл 8 соат давомида бола билан бўлган, лекин кейин уни скамейкада қолдириб кетган. Қутқариш хизматлари болани тезда топиб олишган.

Милонов ушбу қизалоқ ҳақида маҳаллий ОАВлар хабаридан билиб олган ва болани ўз оиласига олишга қарор қилган.

“Мен ўзим асраб олган болаларимни дарҳол жону-дилим билан яхши кўриб қолганман,  улар менинг жигарбандларим”, - деди депутат НТВ эфирида.

Журналистлар депутатнинг Евдокия исмли қизалоғини ҳам студияга таклиф қилишди. Айни дамда у гимнастика билан шуғулланмоқда ва фигурали учувчи бўлишни орзу қилмоқда. Яқинда у 5 ёшга тўлади. Милонов ўз фарзандини "Донечка" деб чақиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!