Польша, Литва, Латвия, Эстония ва Финляндия пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш, сақлаш, ишлаб чиқариш ва ўтказишни тақиқловчи ҳамда миналардан тозалаш бўйича ўқув машғулотлари учун зарур бўлган миналар бундан мустасно, миналар ва мина майдонлари захираларини йўқ қилишни талаб қилувчи Оттава конвенциясидан чиқиш ниятида.
Эстония, Латвия ва Литва аллақачон БМТга расмий билдиришнома топширган, Финляндия ва Польша эса яқин кунларда тегишли ҳужжатларни тақдим этиши кутилмоқда.
Human Rights Watch ташкилоти бу қадамни асоссиз деб атади ва қурол беғараз зиён етказади, мина далалари эса тинч аҳоли учун хавф туғдиради.
Бу қарор Россия ва Украинанинг пиёдаларга қарши миналардан фойдаланишни кучайтириши фонида қабул қилинмоқда. Россия Федерацияси конвенцияга қўшилмаган ва 2022 йилдан бери Украинада миналардан кенг фойдаланмоқда.
Киев ҳам 2022 йилдан бери миналардан фойдаланаётганини тан олди. Шу билан бирга, маълум бўлишича, 2024 йилда АҚШ миналарни Украинага ўтказган.
Украина етакчиси Владимир Зеленский ҳам мамлакатнинг шартномадан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолади, бироқ вақтинча амалда бўлган ҳарбий ҳолат конвенциядан чиқишни юридик жиҳатдан имконсиз қилади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бу қадамни тинч аҳоли ҳимоясига путур етказувчи таҳдид сифатида баҳолади. Нобел мукофоти лауреатлари ва кўплаб халқаро ташкилотлар конвенцияни кучда сақлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Эслатиб ўтамиз, миналарни тақиқлаш тўғрисидаги ҳужжат 1997 йилда Канада пойтахти Оттавада қабул қилинган ва 1999 йилда кучга кирган. Конвенсия пиёдаларга қарши миналардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва ўтказишни қатъиян тақиқлайди. Айни пайтда унга 166 давлат қўшилган. Ҳужжатга қўшилмаган йирик давлатлар орасида Россия, АҚШ ва Хитой бор.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.