Россиядаги полигонда юз берган портлашда 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди
![Россиядаги полигонда юз берган портлашда 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди Россиядаги полигонда юз берган портлашда 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди](/photos/news/7CzYvshzIv86j6x.jpeg)
Россия Федерациясининг Ростов вилоятидаги Кузминский ҳарбий полигонида портлаш юз берди, натижада 12 денгиз пиёдаси ҳалок бўлди.
Россия бюроси маҳаллий ОАВга хабар беришича, портлаш 3 ноябрь куни содир бўлган.
Ҳалок бўлганлар Приморск ўлкасидан келган ҳарбий хизматчилардир. Бу маълумотни 161.РУ мухбири учта манба (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, армия ва тергов идораларида) тасдиқлади.
Дастлабки сабаб сифатида ўқ-дорилар блоклари ёнида ёндирилган ёнғин вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилинмагани айтилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).