Россияда YouTube, Facebook ва Instagram тақиқланиши мумкин

Россияда YouTube, Facebook ва Instagram тақиқланиши мумкин

Россия ҳукумати YouTube, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларини босқичма-босқич ўчириш режасини тузмоқда.

Россияда YouTube, Facebook ва Instagram’ни блоклаш имконияти муҳокама қилинмоқда.

Ҳукумат аста-секин хориж тармоқларини тақиқлаб қўймоқчи

Ҳукумат вакиллари буни сафсата деб айтаётган бўлса, нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган Интернетни ҳимоя қилиш жамияти бундай таҳдидни ҳақиқатга яқин деб ҳисобламоқда.

Ташкилот директори Михаил Климарев Россия ҳукумати 2021 йилда якунига етадиган стратегик ўчириш режасини тайёрламоқда.

Михаил Климарев ҳукумат буни амалга оширишни босқичма-босқич амалга оширади. Акс ҳолда оммавий намойишлар бошланиб кетиши мумкин. У ҳатто ҳукумат буни қандай амалга оширишини ҳам баён қилган.

“Дастлаб Дума ва Кенгашда йирик овоза бўлади, кейин суд иши ва ТИВдан кўплаб баёнотлар чиқади. Буларнинг барчаси трансляция қилинади ва ТВ, ОАВда қизғин муҳокама қилинади. Шундан кейин хориж ижтимоий тармоқлари ёпила бошланади. Климарев жараён 2021 йил бошида якунига етишини тахмин қилмоқда.

Россияда сайтлар блокланиб турадими?

Сайтларни блоклаш бир қатор асосларга боғлиқ. Агарда суддан ташқари асос бўлса ва Бош прокуратура, ФХХ ёки “Роскомнадзор” талаб қилса. Шунингдек, фақат суднинг қарори орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам бор.

манба: togri.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!