Россияда Ўзбекистон шафтолисига тақиқ қўйилди

Россияда Ўзбекистон шафтолисига тақиқ қўйилди

Россияда Ўзбекистондан импорт қилинган шафтолиларга таъқиқ қўйилгани айтилмоқда. Бу ҳақида “Россельхознадзор” нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 6 сентябрь куни ташкилотнинг Оренбург бошқармасидаги вақтинчалик сақлаш омборида мутахассислар текширув ўтказишган. Ўрганишлар натижасида Ўзбекистондан келтирилган 1,89 тонна шафтоли патриясида тирик шафтоли қуртлари (Грапҳолита молеста) – мавжудлиги аниқланган.

Хабарда таъкидланишича, карантин тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ меваларни олиб киришга таъқиқ қўйилган ва айбдорлар Россия Федерацияси Маъмурий Кодексининг 10.2-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!