Россияда "Twitter"нинг блокланиш муддати аниқ бўлди

Россияда "Twitter"нинг блокланиш муддати аниқ бўлди

Агарда тақиқланган ахборот ўчирилмайдиган бўлса, Россияда Twitter ижтимоий тармоғи бир ойдан сўнг блокланиши мумкин. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари ўринбосари Вадим Субботин маълум қилди.

«Биз бир ойни белгиладик ва Twitter компаниясининг тақиқланган ахборотни ўчириш масаласи бўйича реакциясини кузатамиз. Шундан кейин, ижтимоий тармоқ маъмуриятининг ҳаракатидан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилинади», — деди у.

Россияда 10 мартдан Twitter тармоғининг ишлаш фаолияти тезлиги секинлаштирилганди.

Роскомнадзор баёнотида маълум қилинишича, бундай қарор Twitter’нинг Россия қонунчилиги талабларини бажармагани ва тақиқланган контентни ўчирмагани сабаб қабул қилинган.

Регуляторнинг хабарига кўра, Twitter Роскомнадзор ўчиришни талаб қилган 3168та тақиқланган маълумотни, шу жумладан, 2569та «вояга етмаганларни ўзини ўзи ўлдиришга чақирувчи», 450та болалар порнографияси бор, 149та гиёҳванд моддалар ҳақидаги маълумотни ўчириб ташламаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!