Россияда қамалган 459 қирғизистонлик экстрадиция қилинишидан бош тортди. Нега?

Россияда қамалган 459 қирғизистонлик экстрадиция қилинишидан бош тортди. Нега?

Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган 459 нафар қирғизистонлик ватанига экстрадиция қилинишдан бош тортди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиев миграция масалаларига бағишланган давра суҳбатида айтиб ўтди.

Алмаз Имангазиевнинг сўзларига кўра, бунга турли сабаблар бор.

“Биринчидан, бу яшаш шароити билан боғлиқ. Яъни улар шароитдан мамнун. Иккинчидан, улар озодликдан маҳрум қилиш жойларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб, маош олади”, дея тушунтирган Имангазиев.

Қайд этилишича, ўтган йили Россиядан Қирғизистондаги қамоқхоналарга 33 нафар фуқаро кўчирилган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда мингдан ортиқ қирғизистонлик Россиядаги ёпиқ муассасаларда сақланмоқда.

Шунингдек, Россиядаги “Вагнер” хусусий компанияси урушга маҳкумларни жалб қилаётгани, улар орасида Марказий Осиёдан келган муҳожирлар ҳам борлиги аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!