Ўзбекистон элчихонаси томонидан оғир аҳволга тушиб қолган юртдошимизга уч нафар вояга етмаган фарзанди билан Ватанга қайтишида ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қайд этилишича, элчихонанинг консуллик бўлимига Ўзбекистон фуқароси А.С. томонидан мурожаат келиб тушган. У ўз мурожаатида 15 йилдан ортиқ вақт давомида Россия ҳудудида қонуний мақомсиз яшаб келгани, ҳужжатлар ҳамда молиявий имкониятларининг мавжуд эмаслиги сабабли фарзандлари учун муносиб шарт-шароит ярата олмаётганини билдириб, Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраган.
Консуллик бўлими ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида Россиянинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда аёлнинг уч нафар фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар ва консуллик йиғимлари ундирилмаган ҳолда қайтиш гувоҳномалари расмийлаштириб берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси кўмагида аёл ва унинг фарзандлари учун “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва – Урганч йўналиши бўйича авиачипталар харид қилиниб, уларнинг ватанга хавфсиз қайтиши таъминланган.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.