Россия зарбалари оқибатида Киев вилоятида уч киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди

Россия зарбалари оқибатида Киев вилоятида уч киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди

​Бу ҳақда Киев вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди. Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор.

​Ткаченконинг баёнотгиа кўра, ҳужум оқибатида турар жой биноси, хўжалик иншоотлари ва автомобилларга зарар етган, нотурар жой биноси ҳудудида ёнғин чиққан.

​Киевда тунги ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳат олган, пойтахтнинг Оболон туманида ёнилғи резервуарларида ёнғин юз берган, деб хабар берди шаҳар маъмурияти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар