Германия 2022 йил февралидан бери 400 га яқин россияликни чиқариб юборди

Германия 2022 йил февралидан бери 400 га яқин россияликни чиқариб юборди



​Берлин Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери мамлакатдан 80 дан ортиқ дипломатни чиқариб юборди, деб хабар берди Bild газетаси Германия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб. Дипломатик ваколатхона ходимларидан ташқари, яна 313 нафар Россия фуқароси ҳам мамлакатдан чиқариб юборилган.

​ТИВнинг маълум қилишича, дипломатик мақомга эга бўлган ва чиқариб юборилган россияликлар разведка билан боғлиқ шахслар сифатида кўрилган. Уларнинг аксарияти дипломатик ниқоб остида фаолият юритган махсус хизмат ходимлари бўлган, деб ёзади Bild.

​Нашр маълумотларига кўра, дипломатларнинг охирги марта чиқариб юборилиши 2026 йилнинг январида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар