Саудия Арабистонида Saudi Aramco нефть компаниясининг заводида ёнғин содир бўлди
Саудия Арабистонининг миллий нефть ва газ компанияси Saudi Aramcoга тегишли объектда ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ёнғин 9 август куни эрталаб Жизан шаҳридаги объектда содир бўлган. У тезда ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин сабаби ҳали эълон қилинмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
